Компани Гвардиоладан олган энг муҳим сабоғини айтди
«Бавария» бош мураббийи Вэнсан Компани Хосеп Гвардиола билан ишлаган давридан ўзи учун энг катта хулосани очиқлади. Белгиялик мутахассис аввал «Манчестер Сити» сафида испан мураббийи қўл остида майдонга тушган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компани таъкидлашича, Гвардиоладан у асосан тактика эмас, менталитетни ўрганган: ҳар доим ғалабани кўзлаш, ҳар бир ўйинга ниҳоятда жиддий ёндашиш ва асосий рақибга қарши учрашув билан қуйи лига жамоасига қарши баҳсни бир хил даражада муҳим деб билиш.