Слуцкий бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий натижа қилишга уринди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидайоқ икки гол уриб олди: 11-дақиқада Г'уд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта рақиб дарвозасини ишғол қилди.