Матиас Алмейда Ла Лигада етти ўйинга четлатилди
"Севилья" бош мураббийи Матиас Алмейда Испания Ла Лигаси интизомий комиссияси қарори билан етти учрашувга дисквалификация қилинди. Бу жазо ўтган ҳафта охирида "Алавес"га қарши баҳсда мураббий четлатилгани ортидан қўлланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 85-дақиқасида Алмейда аввалроқ огоҳлантиришлар олганига қарамай яна кескин норозилик билдириб, натижада ҳакам томонидан майдондан ҳайдалди.
Комиссия изоҳига кўра, етти ўйинлик четлатиш бир нечта бандлардан иборат...