Пабло Лонгория ҳам Марселдан кетиш ҳақида ўйламоқда
Франциянинг «Марсел» клуби мавсум ўртасида ички инқироз гирдобига кириб қолди: бош мураббий Роберто де Дзербининг кетишидан кейин спорт директори Меҳди Бенатия ҳам клубни тарк этиш ниятида эди, бироқ уни қандайдир йўл билан фикридан қайтаришган кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энди эса яна бир муҳим шахс — клуб президенти Пабло Лонгория ҳам кетиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бунга сабаб, «Марсел» эгаси бўлган америкалик Фрэнк Маккорт Лонгориянинг ваколатларини қисқартириб...