Чемпионлар лигасида сенсациялар: "Будё Глимт" "Интер"ни ҳам енгди
Европа Чемпионлар лигасида 1/8 финалга чиқиш йўлидаги плей-офф баҳслари яна бир кечада интрига ва драйвни “тўлиқ пакет” қилиб берди. Бир майдонда сенсация, бошқасида олти голлик “отишма”, яна бир учрашувда эса совуққонлик билан ҳал қилинган дубл — хуллас, бу босқичда ҳеч кимга осон эмас.
Энг катта шов-шув, албатта, "Будё-Глимт"дан. Лига босқичида "Манчестер Сити" ва "Атлетико Мадрид"ни мағлуб этишга улгурган норвеглар бу гал плей-оффда ҳам тўхтаб қолмади: "Интер" 3:1 ҳисобида енгилди. Ўйинда ҳисобни Фет очди...