Аргентина Ямални тўхтатиш учун режа тузмоқда
Март ойи охирида Испания ва Аргентина Финаллисима соврини учун майдонга тушади: бири Европа чемпиони, иккинчиси эса Америка Кубоги ғолиби сифатида. Учрашувга ҳали вақт бор, бироқ мураббийлар штаблари тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline DSports Radio'га таяниб хабар беришича, аргентиноликлар Ламин Ямалнинг қанотдаги фаоллигини қандай чеклаш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, унга қарши шахсий назоратни яхши эплайдиган ҳимоячи Николас Тальяфико кўпроқ ишлайди...