Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти тур якунига кўра плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун фақат турнир билан чиройли хайрлашиш имконияти эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёр’тис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.