Мерсон «Арсенал»нинг қўлдан кетган ғалабасини изоҳлади
Англиялик собиқ футболчи Пол Мерсон Лондоннинг «Арсенал» клуби «Вулверҳемптон»га қарши ўйинда ғалабани ушлаб қола олмагани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Канонирлар» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди, бироқ якунда 2:2 дуранг қайд этилди. Мезбонлар учун ҳал қилувчи вазият 94-дақиқада юз берди: Рикардо Калафиорининг автоголи «бўрилар»га бир очко олиб келди.
«Иккинчи тезликда ўйнаб бўлмайди. «Вулверҳемптон» ҳисобни тенглаштиргачгина, «Арсенал»да аввал йўқ бўлган қатъият пайдо бўлди.