«Милан» «Комо» қаршилигини енга олмади ва дуранг қайд этди
Серия А 24-туридан қолдирилган баҳсда «Милан» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилди. «Сан-Сиро»даги учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида муросага келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим ўрталарида меҳмонлар чап қанотдан хавфли ҳужум уюштирди: Мартин Батуринанинг узатмасидан сўнг Мергим Войвода узоқ бурчакка аниқ оширди, бироқ эпизод офсайд сабабли бекор қилинди. «Милан»нинг жавоб ҳужумида Рафаэл Леау жарима майдонига ёриб кириб, яқин бурчакка зарба берди, дарвозабон эса тўпни кўкраги билан қайтариб...