«Бавария» Ким Мин Жени яхши таклиф бўлса сотиши мумкин
«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Ким Мин Же яқин келажакда Мюнхен клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
SPORT BILD маълумотига кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберл ўтган ёздайоқ Ким Мин Же атрофидагиларга: агар муносиб таклиф тушса, клуб ҳимоячи билан хайрлашишга тайёрлигини етказган. Манбага кўра, «Бавария»нинг бу борадаги позицияси ҳануз ўзгаргани йўқ.