Пономарёв Головин ҳозир ЦСКАга куч қўша олмайди деди
СССР терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клубида ҳимоячи сифатида тўп сурган Владимир Пономарёв собиқ «армиячи» Александр Головин ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда ярим ҳимоячи Франциянинг «Монако» жамоасида ўйнамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пономарёвнинг айтишича, Головин ҳозир ЦСКАга қайтган тақдирда ҳам жамоани сезиларли кучайтира олмаслиги мумкин. У футболчининг ёши 30 га яқинлашаётгани, бу эса ўйинда ўз таъсирини кўрсатаётганини таъкидлади. Собиқ футболчи Головинда интизом...