Компани «Бавария»да кимни кўришни хоҳлашини айтди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани клубга қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан самарали ишлашдан иборат, янги трансферлар бўйича эса клубда бошқа масъуллар бор. Компани «биздаги футболчилар — энг яхшилар» дея урғу бериб, Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқа ўйинчилар билан ишлашни хоҳлашини айтди.