Аргентина Ямалга қарши алоҳида режа ишлаб чиқмоқда
Март охирида Испания ва Аргентина Финалиссима доирасида ўзаро тўқнаш келади: бири амалдаги Европа чемпиони, иккинчиси эса Америка Кубоги соҳиби. Учрашувга ҳали бир ойдан кўпроқ вақт бор, бироқ мураббийлар штаби тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри DSports Radio’га таяниб ёзишича, аргентиналиклар Испания вингери Ламин Ямални қандай тўхтатиш устида бош қотирмоқда. Режага кўра, Ямалга қарши шахсий назоратда кучли бўлган ҳимоячи Николас Тальяфико кўпроқ масъул бўлади.