Жезуш Роналдуга яқин ўйин олдидан дам берди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, ушбу ўйинда ҳам унинг иштироки режалаштирилмаган.
Жезушнинг айтишича, жамоа тиқиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган.