Манчестер Сити Нико Гонсалесни қўлдан чиқармоқчи эмас
Манчестер Сити кейинги мавсум учун таркиб масаласини фаол кўриб чиқмоқда. Родри тез-тез жароҳат олишини инобатга олган ҳолда, клуб ярим ҳимоячи Нико Гонсалесни жамоада олиб қолишни муҳим деб билмоқда. Transfer News Live El Nacionalга таяниб хабар беришича, АПЛ гиганти футболчининг ёзги трансфер ойнасида кетиш эҳтимолини тўсиб қўйишга қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу қарор Барселонани хафа қилиши мумкин: каталонияликлар Гонсалесни яна ўз сафига қайтариш вариантини кўриб чиққан эди.