«Реал» ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб сафдан чиқиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жароҳат олган бўлиши мумкин. El Chiringuito хабарига кўра, у Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши ўйинни оғриқли ҳолатда якунлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирда Тчуамени тиббий кўрикдан ўтмоқда ва унинг аҳволи бўйича якуний хулоса кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги баҳсдан сўнг айнан Тчуамени учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини олганди. «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, ягона гол муаллифи Винисиус Жуниор бўлди.