Эдди Хау «Қарабоғ» таркибида хавфли футболчилар борлигини айтди
«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау «Қарабоғ»га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. Англия ва Озарбайжон клублари ўртасидаги учрашув 18-февраль куни УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хау тайёргарлик жараёнида «Қарабоғ»нинг кўплаб ўйинларини, жумладан «Ливерпул»га қарши баҳсини ҳам кузатганини таъкидлади. Унинг айтишича, 0:6 ҳисобидаги натижа майдондаги воқеаларни тўлиқ акс эттирмайди: «Қарабоғ» учрашувни яхши бошлаган ва техник жиҳатдан пухта жамоа эканини кўрсатган.