Винисиус Мбаппенинг ёрдамини юксак қадрлади ва миннатдорлик билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоадоши Килиан Мбаппега алоҳида миннатдор. ESPN Deportes хабарига кўра, бразилиялик футболчи сешанба кунги воқеалардан сўнг франсуз юлдузининг уни майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам қўллаб-қувватлаганини юксак баҳолаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада «Реал» раҳбарияти ва жамоа Винисиусни Лиссабондаги баҳс атрофида юзага келган можародан кейин тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус «Бенфика»...