Конрад Лаймер янги шартнома бўйича музокара йўқлигини айтди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган ҳимоячи Конрад Лаймер жамоа билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Австриялик футболчининг сўзларига кўра, ҳозирча томонлар ўртасида деярли ҳеч қандай фаол музокара кетмаяпти. «Ҳозир музокаралар деярли йўқ. Барибир хотиржамман, бу ҳақда ортиқча бош қотиришнинг ҳожати йўқ», — дея Лаймернинг гапларини SPORT BILD келтирди.
Лаймер «Бавария»га 2023 йил ёзида келиб қўшилган. Жорий мавсумда...