Наумов Головиннинг четлатилишини ўйин услуби билан изоҳлади
«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин «ПСЖ»га қарши учрашувда қизил карточка олгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда россиялик футболчи иккинчи бўлим бошларида тўғридан-тўғри майдондон четлатилди. Аввалроқ у «Нант»га қарши ўйинда ҳам қизил карточка олганди.
Наумовнинг айтишича, Головиннинг майдондаги роли ва агрессивроқ ўйин услуби бундай вазиятларга олиб келиши табиий.