Жозе Моуринью Винисиус Жуниорнинг хулқ-атворини танқид қилди
Лиссабоннинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигаси доирасида "Реал Мадрид"га қарши ўйиндан (0:1) кейин мадридликлар юлдузи Винисиус Жуниор ҳақида тўхталиб ўтди. “Special One”нинг фикрича, бразилиялик футболчи атрофида доимий равишда пайдо бўладиган шов-шувлар тасодифий эмас — гап фақат трибуна ёки муҳитда эмас, балки майдондаги хатти-ҳаракатларда ҳам.
Ўйиндаги шовқинли эпизодлар
Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 50-дақиқасида Винисиус гол ургандан кейин бурчак байроқчаси ёнида рақсга тушиб...