«Реал» ярим ҳимоячисини жароҳат сабаб йўқотиб қўйиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби таркибида жароҳат хавоти пайдо бўлди. El Chiringuito хабарига кўра, Орельен Тчуамени Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши ўйиндан сўнг оғриқ ҳис қилган ва баҳсни ноқулай сезгилар билан якунлаган. Ҳозир футболчи тиббий текширувдан ўтмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги учрашувдан кейин айнан Тчуамени ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини олганди. «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, ягона гол муаллифи Винисиус Жуниор бўлди.