«Ренн» ПСЖ устидан ғалабадан кейин янги мураббий тайинлади
Франция Лигасида кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг «Ренн» бош мураббий Ҳабиб Бейени лавозимидан бўшатди. Шундан кейин жамоани вақтинча ёшлар таркиби устози бошқарди ва «қизил-қоралар» кутилмаганда «ПСЖ»ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни клуб янги бош мураббий номини расман эълон қилди — «Ренн»ни энди Франк Эз бошқаради. 54 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Франк Эз аввалроқ бир қатор француз клубларида ишлаб...