Буликин Сафонов ва Хайкиннинг кучли жиҳатларини солиштирди
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин дарвозабонлар Никита Хайкин ва Матвей Сафонов ҳақида фикр билдирди. Икки россиялик посбон ҳозирда мос равишда Норвегиянинг «Буде-Глимт» ҳамда французнинг «ПСЖ» клубида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буликиннинг таъкидлашича, жисмоний кўрсаткичлар нуқтайи назаридан Сафоновнинг устун томони бор. Шунга қарамай, Хайкин юқори даражада ўзини исботлаб, жамоани ортидан эргаштира олишини ва «Буде-Глимт» билан муҳим натижаларга эришишга қодир эканини кўрсатган.