Наумов Головиннинг қизил картасига изоҳ берди
“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Монако” ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг “ПСЖ”га қарши ўйинда майдондан четлатилиши юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси баҳсида россиялик футболчи иккинчи бўлим бошида тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Бундан аввал у “Нант”га қарши учрашувда ҳам четлатилганди.
Наумовнинг таъкидлашича, Головиннинг майдондаги роли ва ўйин услуби кўпинча шундай вазиятларга олиб келади. У бу ҳолатда фожиа кўрмаслигини айтиб...