Маркиньос Саудияга эмас, фақат Қатарга кўчмоқчи
Россиялик кўплаб футбол мухлислари учун Саудия Арабистони билан Қатар деярли бир хил — Шарқнинг экзотик ва сирли манзили. Бироқ бразилиялик ҳимоячи Маркиньос бу икки йўналишни кескин фарқлайди: у Саудия Арабистонига боришни умуман истамаяпти, Қатар вариантига эса рози, дея хабар бермоқда французларнинг L'Equipe нашри. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
31 ёшли ветеран 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суради. Ҳозирги таркибда клубда шунча узоқ вақт давомида ўйнаб келаётган бошқа футболчи йўқ.