Жезуш Роналдуга дам берди, у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётгани айтилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвимни инобатга олиб, Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган.