«Бавария» Ким Мин Же билан хайрлашишга тайёр
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Ким Мин Же жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
SPORT BILD маълумотига кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберл ўтган ёздаёқ Ким Мин Же атрофидагиларга: агар яхши таклиф тушса, клуб футболчи билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган. Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликларнинг бу борадаги позицияси ўзгармаган.