Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юбориш сабабини айтди
«Кайсериспор» вингери Денис Макаров Туркия чемпионатининг сўнгги икки учрашувида майдонга тушмагани бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи икки ўйинни мушакдаги енгил микро-жароҳат сабабли ўтказиб юборганини таъкидлади. Макаровнинг айтишича, ҳозир аҳволи яхши: у умумий гуруҳда машғулот олиб бормоқда, чекловларсиз тайёргарлик кўряпти ва уйдаги «Антальяспор»га қарши баҳсга ҳозирлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макаров «Кайсериспор»га қишки трансфер ойнасида...