Бубнов Россия ва Мали ўйини олдидан фикр билдирди
Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Александр Бубнов Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги бўлажак ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Экспертнинг айтишича, Россия терма жамоасининг ҳозирги имиджи ва мақоми шундайки, ўйинларни асосан дўст мамлакатлар билан сиёсий даражада келишув орқали ташкил этишга тўғри келмоқда. Бубнов бу ёндашув барқарор тизим эмаслигини, баъзан келишиш мумкин, баъзан эса йўқ, дея таъкидлади.