Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди, симуляция айбловлари кўпайди
Анхел ди Мария ватанга қайтгач, илк ўйинларида ижобий таассурот қолдирди, бироқ тез орада унинг атрофида баҳсли фон кучайди. Бу сафар муаммо майдондаги натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар эътирозлари билан боғлиқ: улар футболчини вазиятларни бўрттириб кўрсатишда айбламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” футболчиси, ҳозирда “Росарио Сентрал” сафида тўп сураётган ди Мария манзилига кескин фикрлар кўпайган.