Икарди хет-трики Галатасарай тарихида янги рекорд ўрнатди
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у рақиб дарвозасига учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу хет-трикдан кейин Икарди «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. У бу кўрсаткич бўйича румин футболчиси Георге Ҳажини ортда қолдирди: Ҳажида 75 гол бўлган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.
Клуб тарихидаги барча тўпурарлар...