Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си ОЧЛда мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда камида турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.