Руни Слот нега «Ливерпул»га мос келмаслигини изоҳлади
Англия футболининг таниқли собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нидерландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумидаёқ «қизиллар»ни АПЛ чемпионлигига олиб чиққан эди. Бироқ жорий мавсум у қадар омадли кечмаяпти: 26 турдан сўнг жамоа турнир жадвалида фақат 6-ўринда бормоқда.
«Мен Слот билан бир неча бор учрашганман, у ёқимли инсондай туюлади. Аммо унда «Ливерпул»га хос ўша аура бор, деб ўйламайман.