«Райо» мухлислари «Вальекас» стадионидан воз кечишни истамаяпти
Сўнгги ойлар «Райо Валекано» атрофида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири — стадион масаласи. Клуб раҳбарияти аренани зудлик билан таъмирлаш зарурати билан юзма-юз: «Вальекас» энди Испания Ла Лигаси талабларининг энг кам даражасига ҳам мос келмай қолди ва шу сабаб жамоанинг бир нечта уй учрашувлари бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазиятни янада мураккаблаштираётган омил — мухлислар босими. Улар раҳбариятдан имкон қадар тезроқ ўз уй стадионига қайтишни талаб қилмоқда.