Уэйн Руни Арне Слотнинг «Ливерпул»га мос эмаслигини айтди
Англия футболи афсоналаридан бири Уэйн Руни «Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Руни эслатишича, нидерландиялик мутахассис Англиядаги илк мавсумида «қизиллар»ни Премьер-лига чемпионлигига олиб чиққан. Бироқ жорий мавсум «Ливерпул» учун унчалик омадли кечмаяпти: 26 турдан сўнг жамоа турнир жадвалида фақат 6-ўринда бормоқда.
«Слот билан бир неча бор учрашганман, у ёқимли инсондай туюлади. Аммо менимча, унда «Ливерпул»га хос ўша аура етишмайди.