Кассано «Милан» ўйини 80-йиллардагидек деяпти
Италия футболи собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқидлари билан яна кун тартибига чиқди. У «россонери»ни йиллар давомида танқид қилиб келади ва бу сафар ҳам жамоанинг янги бош мураббийи Массимилиано Аллегри қураётган ўйин услубидан ижобий жиҳат топмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кассанонинг фикрича, «Милан» жорий мавсумда бор-йўғи учта учрашувни чиндан ҳам яхши ўтказган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан битта баҳс. У жамоада аниқ футбол ғояси йўқлигини...