Икарди уч гол уриб «Галатасарай» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер мақомини олиб келди. У илгари бу рўйхатда пешқадам бўлиб турган руминиялик Георге Хаджини ортда қолдирди: Хаджининг ҳисобида 75 гол бор эди, Икарди эса 76-голига етди.
Умумий тўпурарлар рўйхатида...