Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан «Бурирам Юнайтед»га қарши муносиб якун ясашга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам иш ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг илк бўлимида «Бурирам Юнайтед» тезкор тарзда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди.