Арбелоа Винисиус атрофидаги можарога муносабат билдирди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши баҳсда юзага келган ирқчилик можароси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Винисиус Жуниор ҳакамга «Бенфика» вингери Жанлука Престианни томонидан ўзига нисбатан ирқчилик ҳақорати айтилганини маълум қилди. Бразилиялик футболчи ҳатто майдонни тарк этишни ҳам ўйлаб кўрди, бироқ якунда ўйинни давом эттирди.
«Буни Престианнининг ўзидан сўранг. Нима бўлганини ҳамма кўрди.