Урбиг Нойердек шерик рақобатни кучли мотивация дейди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида захира дарвозабон ҳисобланган Йонас Урбиг яна асосий таркиб дарвозасини қўриқлаши кутилмоқда. Жамоа сардори ва биринчи рақамли посбон Мануэл Нойер жароҳат сабаб сафдан чиққан, Урбиг эса мавсум давомида бир неча бор вазиятдан муносиб чиқиб, клубни ишончли тарзда суғурталай олишини кўрсатган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дарвозабоннинг айтишича, у «Бавария»да тажрибали устозидан кўп нарсани ўрганмоқда. «Ундан жуда кўп билим оламан. Қолаверса, таркибдаги...