Икарди хет-трик қайд этди ва «Галатасарай» рекордини янгилади
Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учта гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу хет-трик Икардига «Галатасарай» тарихида энг кўп гол урган легионер сифатида янги рекордни ўрнатиш имконини берди. У руминиялик Георге Ҳажи натижасидан ўзиб кетди: Ҳажи турк клубида 75 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.