«Бенфика» футболчиси Винисиусга ҳақорат учун жазодан қутулиши мумкин
Чемпионлар лигасида «Бенфика» — «Реал» учрашувида Винисиус Жуниор иштирокида навбатдаги можарога ўхшаш ҳолат юз берди. Мадридликлар ҳужумчиси таъкидлашича, лиссабонликлар вингери Жанлука Престианни унга ирқчилик мазмунида ҳақоратли гаплар айтган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
El Larguero хабарига кўра, УЕФА эҳтимолий камситиш ҳолати бўйича интизомий иш очиши мумкин. Эпизод пайтида яқин турган Килиан Мбаппе ва бошқа футболчилар гувоҳлик бериши эҳтимоли бор, бироқ Престианнининг айбини исботлаш осон бўлмаслиги айтилмоқда...