Кассано «Милан» ўйинини 80-йиллар услубига қиёслади
Италия А сериясида тўп сурган собиқ ҳужумчи Антонио Кассано «Милан»ни кескин танқидлари билан яна кун тартибига чиқди. У йиллар давомида «россонери»ни аяб ўтирмайди ва ҳозирги ҳолатда ҳам Массимилиано Аллегри бошчилигида қурилаётган ўйинда ижобий ўзгариш кўрмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кассано фикрича, «Милан» бу йил атиги уч учрашувда муносиб кўриниш берган: «Болонья»га қарши икки ўйин ва «Удинезе» билан бир баҳс. Унинг айтишича, жамоада футболни қандай ўйнаш бўйича аниқ ғоя йўқ...