Спаллетти «Галатасарой»дан учралган 2:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида...
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи илк баҳси «Ювентус» учун қаттиқ зарба бўлди. Туринликлар сафарда «Галатасарой»га 2:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, ўз мухлисларини ҳам, мураббийини ҳам оғир ўйга солиб қўйди. Учрашувдан кейин «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоа ўйинига кескин ва очиқ баҳо берди — ўзини оқлаш эмас, муаммони тўғридан-тўғри айтиш йўлини танлади.
Спаллеттининг сўзларига кўра, асосий “чақиш” биринчи бўлимдаёқ сезилган. Жамоа танаффусга ёмон кайфиятда кирди ва иккинчи бўлимда вазиятни тузатишга уринган бўлса-да...