Эчеверри «Жирона»да ўзини яна бахтли ҳис қиляпти
Аргентиналик ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри «Манчестер Сити»да ўз ўрнини топа олмади ва ижарага Германияга жўнатилди. Бироқ у ерда ҳам ўйинчи ўзини эркин ҳис қилмади, натижада мавсум давомида йўлини «Жирона»дан топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи Испаниядаги муҳит унга анча мос келганини таъкидлади. Эчеверрининг сўзларига кўра, Германияда кайфияти тушиб юрган бўлса, «Жирона»да эса футболни роҳат билан ўйнаб, жараёндан завқ оляпти.
Кеча «Жирона» Ла Лигада «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.