Мали мураббийи Россияга қарши ўйин ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди
Кеча ОАВда Россия терма жамоаси баҳорда Мали билан майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Россия футбол иттифоқи ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада Мали терма жамоаси бош мураббийи Том Сайнфиет эҳтимолий учрашув бўйича фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, у Россияга қарши ўртоқлик ўйини юзасидан ҳали расмий тасдиқ олмаган.
"Биз бу ўйинни ўтказишимиз ҳақида маълумот бор, лекин ҳозирча аниқ ишончим йўқ"...