«Тоттенҳэм» АПЛдан тушиб кетса, спонсорларини йўқотиши мумкин
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида АПЛдан тушиб кетиш хавфи тобора жиддийроқ кўрилмоқда. Бу ҳолат жамоа учун ўтган асрнинг 70-йиллари охиридан бери илк бор юз бериши мумкин. Элитадан чиқиб кетиш эса клуб бюджетига катта зарба бўлади, чунки ҳомийлар билан ҳамкорлик узилиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, муҳим шартномалардан бири айнан мавсум якунида ўз муддатини тугатади. Шунингдек, AIA суғурта компанияси билан ҳамкорлик ҳам хавф остида қолиши мумкин...