«Райо» мухлислари «Вальекас» стадионини тарк этишни истамаёти
Сўнгги ойлар «Райо Вальекано» учун стадион масаласи энг долзарб мавзулардан бирига айланди. Клуб раҳбарияти аренани зудлик билан таъмирлаш зарурати билан юзлашди: «Вальекас» энди Испания Ла Лигаси қўядиган энг кам талабларни ҳам тўлиқ бажармай қолди. Шу сабаб «Райо»нинг бир нечта уй учрашувлари бошқа жойга кўчирилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ вазиятни янада мураккаблаштираётган жиҳат — мухлислар босими. Улар раҳбариятдан имкони қадар тезроқ жамоани ўз уйига қайтаришни талаб қилмоқда.