«Тоттенҳэм» АПЛдан тушиб қолса, ҳомийларини йўқотиши мумкин
Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубида АПЛдан тушиб кетиш хавфи тобора жиддий муҳокама қилинмоқда. Бундай ҳолат жамоа учун ўтган асрнинг 70-йиллари охиридан бери кузатилмаган сценарий бўлиб, амалга ошса, клуб молиявий томондан катта зарба олиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энг катта хавф шундаки, қуйи лига йўлланмаси бир қатор ҳомийлар билан ҳамкорлик узилишига олиб келади. Хусусан, муҳим шартномалардан бири айнан шу мавсум якунида якунланади. Шунингдек, AIA суғурта компанияси ҳам ҳамкорликни қайта кўриб чиқиши эҳтимоли бор...